Ўзбекистон | 10:08 / 16.02.2018
53207
1 дақиқада ўқилади

1 майдан бошлаб коммунал хизматлар бўйича қарздорлар базаси ишга тушади

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда энергетика ресурслари, сув таъминоти ва канализация хизматлари, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг умумий маълумотлар базаси жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида айтилади.

Ҳужжат билан ўрнатилишича, қарздорлар маълумотлар базасига киритилган жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш ва молиявий-кредит хизматлари, халқаро транспорт хизматлари ва давлат хизматларининг айрим турларини олиш ҳуқуқи йўқ.

Бюро ҳар ойда истеъмолчиларга етказиб берилган энергоресурслар учун қарздорликни истеъмолчилар маълумотлари пластик карталарига хизмат кўрсатадиган банк ҳисоб рақамларидан ЭКИҲнинг икки баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлди.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид