Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалларида барча туман ва шаҳарлар ҳоким ўринбосарлари малака оширади
Фото: trest12.uz
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил б авryстдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Қарорга мувофиқ, Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018–2019 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди.
Академия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб ҳудудий филиалларда замонавий таълим технологияларини татбиқ этган ҳолда юқори савияда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари ташкил этилишини таъминлайди.
Малака ошириш курслари тингловчилари Академиянинг Ахборот-ресурс маркази электрон адабиётлар фондидан бепул фойдаланади.
Бундан ташқари, иш жойидан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарларга юбориладиган тингловчиларга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суткалик ва транспорт харажатлар қопланади.

Январь ва февраль ойларида республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари малака оширади.
Хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг буюртмалари кўра тўлов-контракт асосида малака ошириш ўқув курслари ташкил қилинади.
Мавзуга оид
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
12:50 / 08.08.2025
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
13:35 / 03.03.2025