Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятидаги ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
Cobalt ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиққан ва ўз йўлидан келаётган Damas’га урилган.
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Хўжаобод туманида учта машина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2024 йил 4 апрел куни соат 15:30 ларда А 373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтган қисмида 22 ёшли ҳайдовчи Cobalt билан қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган.
Натижада Cobalt ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган. Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ўзи билан бир йўналишда ёнма-ён келаётган, «Москвич-412»га бориб урилган.
Cobalt ва Damas ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай уларнинг иккиси ҳам вафот этган.
Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси ходимлари ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
19:44 / 13.12.2025
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди
13:01 / 11.12.2025