Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги хусусий боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди
28 март куни Бухоро туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган болани ток урган. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 1,5 ёшли болани ток урган. Бола вафот этган. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. Ўрганишларга кўра, вафот этган бола 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш. бўлган.
Бошқарма хабарида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, расмий хабарда ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид
11:28 / 05.02.2026
Қамрови паст ҳудудларда хусусий боғчаларга янги имтиёзлар берилади
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
12:26 / 26.01.2026