Бош прокуратура уч опа-сингил ўлими бўйича расмий маълумот берди (видео)
Тошкент шаҳри Олмазор туманида истиқомат қилувчи оилада бирин-кетин уч опа-сингилларнинг бевақт вафот этгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот 24» кўрсатувида 15 ноябрь куни мазкур масала бўйича лавҳа намойиш этилди. Унда бу борада тергов жараёни юзасидан Бош прокуратура вакили расмий хабар берди.
Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўринбосари Воҳиб Шароповнинг айтишича, опа-сингил Қосимоваларнинг жорий йил 8 ноябрь қайд этилган ўлими ҳолати юзасидан 9 ноябрь куни прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Қосимовалар ўлимининг аниқ сабабларини аниқлашга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу жумладан, комплекс суд-тиббиёт ва суд-кимёвий экспертизалари ўтказилаётган бўлиб, уларнинг натижасига кўра тергов ҳаракатларининг кейинги йўналишлари белгиланади ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишнинг барча чоралари кўрилади”, - деди Бош прокуратура вакили.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Бешқўрғон мавзеи (Тансиқбоев-3)да яшовчи оиланинг уч норасида фарзанди кетма-кет вафот этгани ҳақида 11 ноябрь куни хабарлар тарқади. Ижтимоий тармоқларда бу оилани яқиндан таниган қўшниларнинг сўзларига кўра, қизлар қийма кабоб тановул қилганидан сўнг қоринда оғриқ пайдо бўлганини айтишган. Кейин эса оғриқ қолдирувчи дори истеъмол қилишган. Бироқ бироз вақт ўтгач, қизларнинг аҳволи янада оғирлашади ва улардан бирининг жони «тез ёрдам» машинасида узилади. Қолган қизларнинг ҳам аҳволи оғир бўлганлиги сабаб юқумли касалликлар шифохонасига жўнатилади. Улар ҳам бирин-кетин вафот этишган.
Мавзуга оид
12:49 / 16.12.2024
Kun.uz танқидидан сўнг: Янгийўл судясининг шубҳали ҳукмига прокуратура протест киритди
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:14 / 02.12.2024
Миробод прокурори электр энергиясини тежаш бўйича рейд ўтказди. Тармоқ соатига 19 980 сўмлик юкламадан халос қилинган
08:50 / 19.11.2024