Ўзбекистон | 07:28 / 16.11.2021
5781
4 дақиқада ўқилади

Президент ғалла етиштириш ва сотишда бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида қарор имзолади

Фото: Kun.uz

Президент “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ғалла етиштириш ва сотишдаги инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилди:

  • ички бозорни ғалла дони билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2022 йилдан бошлаб республика ҳудудида экишга тавсия этилган буғдой навларини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ер-сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил жойлаштириш;
  • 2022 – 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан тўғри шартномалар асосида эркин сотиш;
  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан ғалла етиштириш харажатларини қоплаш учун имтиёзли кредитларни ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига ажратиш;
  • ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан тўғри харид қилиш ҳуқуқини бериш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда календарь йилнинг 1 августига қадар буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нархи оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинишини таъминлайди.

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2022 йил 1 январга қадар жамғарма томонидан ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун биржа савдоларидан буғдой сотиб олиш ва уни биржада сотиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади. Бунда:

  • жамғарма номидан биржа савдоларида буғдой сотиб олувчи тижорат вакилини белгилаш ва танлаб олишнинг аниқ ва шаффоф мезонлари;
  • тижорат вакили танловида “Ўздонмаҳсулот” АК тизими корхоналари билан бир қаторда ҳудудларда донни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланаётган бошқа тадбиркорлик субъектларига тенг шароит яратилиши;
  • тижорат вакили жамғарма номидан харид қилинган буғдой учун ўзининг бутун мол-мулки билан жавобгар эканлиги;
  • тижорат вакили жамғарма топшириғига асосан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизимида ер участкаларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтган ғаллачилик кластерлари ва фермерлардан биржа орқали буғдой сотиб олиши;
  • тижорат вакилининг буғдойни харид қилиш, сақлаш, табиий камайиш, ортиш, ташиш ва давлат захирасини янгилаш бўйича харажатларини қоплаб бериш;
  • ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойнинг жамғарма томонидан биржа савдоларига чиқарилиши;
  • нархларни сақлаб туриш мақсадида буғдойни сотишдан олинган ижобий ва салбий фарқларни қоплаш тартиби кўзда тутилади.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид