Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
Сергели ва Бектемир туманларида тадбирлар муносабати билан 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача айрим йўл участкаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳри Сергели туманида 2025 йил 25 декабр кунидан тун-у кун (24/7) фаолият юритадиган гастрономик туризм кўчасида янги йил тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Хусусан, қуйидаги участкаларда ҳаракатга чеклов киритилади:
- Сўғдиёна кўчаси — Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
- Жалойир кўчаси — Сўғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.
Шунингдек, Бектемир туманида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб Чирчиқбўйи кўчасининг маълум қисмида, “Coca-Cola Гарден” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Мазкур йўналишдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш, ҳаракатни олдиндан режалаштириш тавсия этилди.
Чеклов муддати: 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача.


Мавзуга оид
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
11:26 / 20.12.2025
Сергелида йўл таъмири сабаб жамоат транспорти йўналишларига ўзгариш киритилди
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
17:24 / 13.12.2025