Жаҳон | 19:51 / 25.11.2018
4670
1 дақиқада ўқилади

Viber бир вақтда бир миллиард фойдаланувчи мулоқот қила оладиган илк мессенжерга айланди

Фото: vk.com / Prt Scr

Viber мессенжери бир вақтда бир миллиард фойдаланувчи мулоқот қила оладиган гуруҳ ташкил қилиш мумкин бўлган дунёдаги илк тизимга айланди. 

Бундай гуруҳ чатига ҳаволага босиш ёрдамида қўшилиш мумкин. Янги фойдаланувчи учун гуруҳдаги барча ёзишмалар тарихи очилади.

Гуруҳ маъмурлари хабарларни саралаш ва модерация қилиш билан шуғулланадилар. 

Қолган мессенжерларда гуруҳдаги фойдаланувчилар сонига қатъий чекловлар мавжуд бўлиб, улар одатда бир неча минг кишилик гуруҳни тузишга ижозат беради.

Viber Communities деб ном олган янги функциядан ҳозирда iOS ва Android’да ишловчи қурилмалар эгалари фойдаланишлари мумкин.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид