Жанубий Корея президенти Ким Чен Инни “бизнинг раис” деб атади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пханмунжомдаги Кореялараро саммит яхши натижалар беришига ишонишини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости учрашув матбуот марказига асосан хабар қилмоқда.
"Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан гаплашиб олишни жуда хоҳлайман, керакли нарса ҳақида гаплашиш, бундан яхши натижаларни олиш керак", - деган Ким Чен Ин Мун Чжэ Ин билан учрашувдан аввал.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин Жанубий Кореяга ўзи билан машҳур пхеньянча гречка лағмонни олиб келган. У Кореялараро саммит вақтида Мун Чжэ Инни ушбу лағмон билан сийламоқчи.
"Мен Пхеньяндан пхеньянча "нэнмён"ни олиб келдим. Бугун кечқурун бўлиб ўтадиган банкетда уни татиб кўрасиз", - деган Ким Чен Ин Жанубий Корея президентига.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин эса Пханмунжомни тинчлик рамзи деб атади. Бунга КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг ҳарбий-демаркацион чизиқни кесиб ўтгани сабаб бўлган.
"Бизнинг раис Ким тарихда биринчи марта ҳарбий-демаркацион чизиқни кесиб ўтди ва бундан буён Пханмунжом бўлиниш эмас, балки тинчлик рамзига айланади", - деди Мун Чжэ Ин.
Шунингдек, Жанубий Корея президенти Ким Чен Инни Кореялараро саммитда маълум бир келишувларга эришишга чақирди.
"Агар биз самимий мулоқот ўтказсак, тинчликка интилаётган халқларимиз ва бутун сайёрадаги инсонларга катта совға қила оламиз", - деди Мун Чжэ Ин музокаралар аввалида.
Ким Чен Иннинг маълум қилишича, КХДР делегацияси Кореялараро саммитга янги тарих бошланаётгани ҳиссиёти билан келган.
"Биз бу ерга тинчлик ва фаровонлик йўлидаги янги тарих бошланаётганини ҳис этган ҳолда етиб келдик", - дея маълум қилди Ким Чен Ин президент Мун Чжэ Ин билан учрашувда.
У музокаралардан аввал “Тинчлик уйида” меҳмонлар китобига ҳам тахминан шундай сўзларни ёзган: "Энди – янги тарих, тинчлик даври кириб келиш нуқтасида турибди, Ким Чен Ин".
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бугун кун давомида ҳар икки давлат раҳбари қуролсизлантирилган ҳудуднинг жанубий қисмида Шимол ва Жануб муносабатларини яхшилаш, тинчлик ва бирлашиш истиқболларини муҳокама этади.
Мавзуга оид
18:30 / 26.12.2024
Олимлар атиги 15 дақиқада олмос яратишни ўрганди
17:51 / 26.12.2024
Жанубий Корея парламенти президент вазифасини вақтинча бажарувчига ҳам импичмент эълон қилмоқчи
17:43 / 25.12.2024
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35 / 25.12.2024