Жаҳон | 14:42 / 10.02.2018
10499
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҲҲК Сурия ҳудудидаги 12 объектга ҳужум қилди

Фото: Reuters

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари авиацияси Сурия ҳудудидаги 12 та объектга ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил армияси сайтида хабар берилган.

Жумладан, учта ҳаво ҳужумидан мудофаа батареяси ва Эроннинг тўртта объектига ҳужум уюштирилган.

Бу кун давомида юз берган бомбардимоннинг иккинчи тўлқинида юз берган. Суриялик ҳарбийлар ердан ўт очишган, шу сабабдан Исроил шимолидаги ҳаво тревогаси тизимлари ишга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта самолётларига зарбалар бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид