Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчилар ва талабалар учун “Заковат стипендияси” берилади
“Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой “Заковат стипендияси” берилади. Тартиб 2022–2023 ўқув йилидан кучга киради.
Фото: Kun.uz
Ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун “Заковат стипендияси”ни бериш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, мазкур стипендия интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида:
1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);
2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);
3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.
Стипендиялар Ёшлар ишлари агентлиги орқали давлат бюджетидан “Заковат интеллектуал клуби”га ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланади.
Ушбу низом талаблари умумий ўрта таълим мактаблари, президент таълим муассасалари, ўрта махсус профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган Заковат интеллектуал клублари доирасида ўтказилган ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ва талабаларга нисбатан татбиқ этилади.
Мавзуга оид
21:21 / 18.12.2025
Интеллектуал олимпиада ўйинлари ғолиблари тақдирланди
11:41 / 24.10.2025
Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини табриклади
18:57 / 10.10.2025
Талабаларнинг стипендиялари ҳафта якунигача тўлаб берилади – вазирлик
14:23 / 13.09.2025