Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади
Президентнинг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан "Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудуди Термиз” ЭИЗ ҳудуди таркибига қўшилади. "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ДУК тугатилади.
"Бойсун-фарм" ЭИЗ иштирокчилари "Бойсун-фарм" ЭИЗ тугатилган кундан бошлаб "Термиз" ЭИЗ иштирокчиси ҳисобланади. Бунда, улардан "Термиз" ЭИЗ иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмайди. "Термиз" ЭИЗ иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланилади.
"Термиз" ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан қўшиб берилган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш президентнинг ПФ-5600-сон фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
11:52 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
12:43 / 19.09.2025
Термизда мактаб ўқитувчилари концертга билет олишга мажбурланаётгани айтилмоқда
07:26 / 06.09.2025