Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсга доир маълумотлар бўйича ўзгартириш киритилади
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 15 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 19 декабрда маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 13-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Жумладан, 13-модда 2019 йил 2 июлда қабул қилинган «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг қуйидаги мазмундаги 27-1-модда билан тўлдирилишига боғлиқ:
«Мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт».
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг 141-2-моддасига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддасига шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши масаласида ўзгартириш киритилмоқда.
Қонун ижросини таъминлаш мақсадида, хорижий мамлакатлар (Россия Федерацияси ва Қозоғистон) маъмурий ва жиноят қонунчилиги ўрганилгани айтилади.
Билдирилишича, бугунги кунга келиб оммавий коммуникациялар ривожланиши билан ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида шахснинг шахсий ва оилавий сирига оид маълумотлар унинг розилигисиз олиниши, тарқатилишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларида шахсга доир маълумотлардан (фотосуратлар, исм-шариф, лавозим ва ҳоказо) унинг розилигисиз фойдаланиш, тарқатиш ҳолатлари ҳам кўпайган. Кўпчилик интернет фойдаланувчилари ўз шахсий ҳаётига, шахсига оид маълумотлар тарқалишига оид ҳуқуқбузарликдан жабр кўриб қолмоқда.
Янги тартиб ўрнатилиши жисмоний ва юридик шахсларга инсоннинг шахсий ҳаёти, унинг шахсига доир маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатишдан жавобгарлик таҳдиди туфайли тийилиш ва умуман унга доир маълумотлар билан қонуний ишлаш самарадорлигини оширилишига хизмат қилиши айтилади.
Мавзуга оид
18:11 / 24.10.2025
Вояга етмаган шахсни озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати 1 ойгача қисқартирилди
19:29 / 04.09.2025
Китоб ўқиган маҳкумларнинг муддатини қисқартириш ҳақидаги қонун Сенатдан ўтди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:39 / 29.04.2025