Ўзбекистон | 16:52 / 03.05.2018
15910
1 дақиқада ўқилади

Норин дарёси бўйида хонбалиқ етиштиришга ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади

Фото: yobiadventures

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Норин туманида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилиш давомида пиллачилик, паррандачилик, чорвачилик ҳамда балиқчиликни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш зарур эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.  

Давлат раҳбари маърузаси давомида Норин дарёси бўйида кўплаб  балиқчилик хўжаликлари ташкил этилиши учун 200-300 млрд маблағ ажратилиши, мазкур хўжаликлар балиқнинг хонбалиқ (форель) турини етиштиришга ихтисослаштирилиши ҳақида тушунча берди.

Балиқчилик соҳасини такомиллаштириш учун Учқўрғон туманида балиқчилик коллежи, Наманган шаҳрида балиқчилик илмий тадқиқот институти ташкил этилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид