Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр агентлигининг вазифа ва функциялари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Фото: Shutterstock
Norma’нинг ёзишича, қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом (1);
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низом (2).
Низом (1) ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
Агентликнинг асосий вазифалари:
а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
б) геодезия ва картография соҳасида:
геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
аэрокосмик суратга олиш, топография, геодезия и картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;
давлат геодезия назоратини амалга ошириш;
в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:
давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;
давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;
г) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
д) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.
Агентлик жойлашган манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, «Ц» массиви, 100097.
Низомга (2) мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг асосий вазифалари жумласига геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам киритилган.
Мавзуга оид
15:58 / 20.11.2025
Ўзбекистонда Урбанизация қўмитаси тузилди. Унга Шерзод Қудбиев раҳбарлик қилади
15:35 / 23.09.2025
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашни назорат қилиш рақамли асосга ўтказилади
12:13 / 11.09.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларига оид ҳуқуқлар бўйича аниқлик киритилди
11:12 / 13.08.2025