Спорт | 10:38 / 02.04.2019
10248
1 дақиқада ўқилади

Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомда ўзгаришлар юз беради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 42-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши мумкин:

“42. Спорт унвони ва спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимномалар ҳар ойда малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Малака комиссияси мажлислари унинг раиси томонидан чақирилади.

Малака комиссиясининг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда унинг раиси томонидан чақирилиши мумкин.”.

Мазкур буйруқ Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид