Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадан қўшимча кучларни олиб чиқишга келишиб олди
Самарқандда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди.
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.
Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини жадаллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Аввалроқ Қирғизистон нашрлари Тожикистон Боткендаги аэропортни ракеталар билан ўққа тутгани ва шаҳардаги «фуқаролик инфратузилмаси объектлари»ни вайрон қилгани ҳақида хабар берган эди.
24.kg нашри Қирғизистоннинг Боткен вилояти маъмуриятига таяниб ёзишича, чегаранинг «бутун периметри бўйлаб» - Қизилбел, Кўктош, Тамдиқ, Дўстук қишлоқлари, Торткочо ҳудудида тўқнашувлар кузатилган. Чегарага яқин қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган.
Тожикистон эса қирғиз кучларини Тожикистон чегарасидаги қатор аҳоли пунктларини «оғир қуроллардан» ўққа тутишда айблаган.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара барча ҳудудларда белгиланмаган ва шу сабабли вақти-вақти билан тўқнашув ҳудудига айланиб бормоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада вазият охирги марта 14 сентябр куни кескинлашди, ўшанда чегарачилар чегаранинг учта участкасида отишма уюштирди. Оқибатда тожик томондан икки киши (ҳар иккиси ҳарбий хизматчи) ҳалок бўлган ва яна 11 киши жароҳатланган, қирғиз томондан камида беш киши, жумладан бир бола жароҳатланган. Ҳозиргача можарода камида уч киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
19:07 / 14.02.2026
Жапаров бош прокурорнинг биринчи ўринбосарини ишдан бўшатди
17:25 / 14.02.2026
Қирғизистонда тандем қулади: бу нега хавотирларга сабаб бўлмоқда?
12:33 / 13.02.2026
«Депутатлардан генерал ва президентдан бирини танлашни талаб қилишган» — Жапаров Ташиевни ишдан олганига изоҳ берди
11:43 / 12.02.2026