Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадрасалар битирувчиларининг бошқа соҳаларга кетишига йўл қўймаслик лозим – Путин
Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев
Россия президенти Владимир Путин мадрасалар битирувчиларига мос иш таклиф қилиб, уларнинг бошқа соҳаларга кетишига йўл қўймаслик лозимлигини айтди.
“Мадрасалар битирувчилари бошқа соҳаларга ўтиб кетмасликлари, керакли жойга бориб ишлашлари лозим”, деб айтган Путин Татаристоннинг собиқ президенти Минтимер Шаймиев билан учрашув вақтида.
Путин ва Татаристоннинг амалдаги раҳбари Рустам Минниханов шифохонада даволанаётган Шаймиевни йўқлашди.
Путин, шунингдек, ислом таълим муассасаларининг ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. Шаймиевнинг айтишича, уларда магистратура ҳам, аспирантура ҳам бор, талабалар тўлақонли олий маълумот олишлари мумкин. “Қалб қувнайди. Ҳаммаси биз режалаштиргандек кетмоқда: яхши кадрлар пайдо бўлмоқда. Албатта, бу лойиҳани янада кенгайтириш ҳақида ўйлаб кўрамиз”, деб айтган Путин.
Путин, шунингдек, 24 январда Россия мусулмонлари марказлаштирилган диний ташкилотлари муфтийлари ва Болгар ислом академияси раҳбарлари билан учрашган.
Мавзуга оид
13:48 / 20.01.2026
Чехия бош вазири: ЕИ Путин билан музокара олиб бориши керак эди
20:27 / 19.01.2026
Трамп Тинчлик кенгашига Путинни таклиф қилди
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади
15:51 / 15.01.2026