Жаҳон | 21:30 / 19.12.2018
32522
2 дақиқада ўқилади

190 кг келадиган 12 ёшли бола шакардан воз кечиб 2 баробарга озди

190 кгдан кўпроқ оғирликка эга индонезиялик 12 ёшли бола Арья Пермана 2 баробарга озиб, энди футболчи бўлишни орзу қилмоқда. Ара шакар истеъмол қилишдан тўлиқ воз кечиб, 95 кг вазн ташламагунча Индонезиядаги энг семиз бола ҳисобланган.

Caters News Agency

Ара ҳақида интернетда унинг сув солинган резервуарда ўйнаб ўтиргани лавҳалари пайдо бўлгач, маълум бўлган. Бола видеода икки эркак ея олмайдиган овқатни талаб қилган. 

Унинг ўлчамлари мунтазам катталашиб борган. Бироқ бола ҳар доим шундай бўлмаган. У нормал оғирликда соғлом туғилган, бироқ 2 ёшидан жадал семира бошлаган. Боланинг ота-онаси уни боқиш учун қўшнилари ва қариндошларидан қарз олишига тўғри келган. Бола кунига беш мартагача овқат еган.

Caters News Agency

Охир-оқибат Ара қатъий парҳезга ўтказилган ва ҳозирда унинг вазни 100 кгга яқинни ташкил қилмоқда. У кунига 5 кмдан  кўпроқ йўл юриб, дўстлари билан бадминтон ўйнайди. Аввал у ортиқча вазн сабабли ҳаттоки мактабга бора олмаган.

“Энди мен бахтиёрман, чунки юраман ва ўйнай оламан. Мен ҳозирда аввалгидан анча абжирроқман. Мен ҳар куни футбол ўйнайман ва профессионал спортчи бўлмоқчиман”, дейди бола.

Caters News Agency
Caters News Agency

Ара, шунингдек, унга ортиқча вазн ташлашга ёрдам берган бариатрик операцияни бошдан ўтказган.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид