Ўзбекистон | 15:59 / 16.07.2025
9556
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди

Kun.uz обуначиларининг хабар беришича, Кўкдала тумани Еттитом шаҳарчаси ҳудудида кучли портлаш кузатилган ва олов баландлиги ўнлаб метрга кўтарилган. ФВВ «Олтиндала» МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ва уни ўчириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани Еттитом шаҳарчаси ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Kun.uz обуначиларининг хабар беришича, бугун, 16 июль куни 14:30лар чамасида ҳудуддаги катта ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш содир бўлган. Портлаш бир нечта объектда кузатилган, олов баландлиги ўнлаб метрга кўтарилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бугун соат 14:40ларда Қашқадарё вилояти ФВБга, Кўкдала тумани, «Олтиндала» МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 14:45 да етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва ҳозирда уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият тўлиқ Қашқадарё вилояти ФВБ назоратида. ФВБ газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлгани ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот бермади.

Тайёрлаган:  Фаррух Абсаттаров

Мавзуга оид