Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди
Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.
2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, академик лицейларда:
аниқ фанлар;
табиий фанлар;
хорижий тиллар;
ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.
Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.
Ушбу канал орқали академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.
Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025
ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 15.09.2025