Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини император Нарухито билан учрашувдан бошлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида 19 декабр куни Токиода Япония императори Нарухито билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Япония императори давлат раҳбарини самимий қутлаб, ушбу ташриф Ўзбекистон–Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим воқеа эканини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик изҳор этди.
Шунингдек, томонлар ўзбек ва япон халқларини географик жиҳатдан олис масофа ажратиб турса-да, менталитет, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар ўхшашлиги, ҳамда илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган тарихий алоқалар боғлаб турганини қайд этдилар.


Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим, кадрлар тайёрлаш ва маданий-гуманитар алмашинувлар йўналишида кенгайиб бораётгани таъкидланиб, бугунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис Японияда амалиёт ўтагани, 440 нафардан зиёди стипендия асосида олий маълумот олгани, Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилаётгани келтирилди.

Ташриф доирасида Токиода “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилгани, келгуси йили эса Япониянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этилиши режалаштирилгани билдирилди.

Учрашув якунида президент Шавкат Мирзиёев император Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Мавзуга оид
17:48 / 27.12.2025
Шавкат Мирзиёев: “Очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”
12:57 / 27.12.2025
Ўзбекистон тўқимачилик саноатида экспорт ҳажмини 3,3 млрд долларга етказмоқчи
21:57 / 26.12.2025
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди?
13:32 / 26.12.2025