Ўзбекистон | 18:50 / 15.08.2022
17498
3 дақиқада ўқилади

Томчилаб суғориш ортидан тонналаб ҳосилдорлик – бу қанчалик ҳақиқат?

Томчилатиб суғориш – далага эмас, ўсимликка сув бериш дегани. Минерал ўғитлар сув таркибига қўшилган ҳолда тўғридан тўғри илдизга етиб боради. Аввал 10га яқин сувчи талаб қилинган ерни атиги бир киши суғориб чиқиши мумкин. Вақтни, маблағни тежайди. Ҳосилдорликни оширади.

Omad Start компанияси томчилаб ва ёмғирлатиб суғориш тизимини ўрнатишда сизга ёрдам беради.

Авваллари деҳқончилик-боғдорчилик билан шуғулланмоқчи бўлган киши канал ёки ариқдан экинларга сув тортиб келиши керак бўлган. Машаққати, харажати катта бўлса ҳам, шу услубда ишлаб келаётган фермерлар ҳамон топилади.

Лекин ҳозир инновация даври. Томчилаб суғориш орқали тонналаб мўл ҳосил олиш мумкин. АҚШ, Германия, Хитой, Туркия, Исроил, Миср ва бошқа давлатлар қишлоқ хўжалигида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усулидан кенг фойдаланмоқда.

Омад Старт компанияси Ўзбекистонда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиб беришда фермерларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда ва жараёнга алоқадор барча техникаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни бошлаяпти. Шу сабаб, акция доирасида хизмат кўрсатиш нархи қарийб 5 миллион сўмга арзонлаштирилгани эълон қилинди.

"Кўллатиб суғоришда ҳосил бирдек бўлмайди. Сув минерал ўғитларни ўсимлик илдизидан бошқа жойга суриб кетади. Янгича усулда эса ундай эмас. Ўзимиз икки йилдан буён томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланяпмиз. Афзалликлари жуда катта. Ҳосил икки баробар ошди. Бу йил яна кўпроқ миқдорни умид қиляпмиз. Кўпчилик фермерлар бу каби инновациялардан чўчишяпти. Лекин жуда фойдали, меҳнати кам ва натижаси юқори бўлган усул экан. Масалан, биз барака топдик шундан", - дейди фермер Ҳайдаров Абдураззоқ.

Табиийки, ҳамма дала ҳам бирдек эмас. Мабодо сизнинг ерингиз жойлашган ҳудудда оқар сув бўлмаса ёки электр тармоғи ўтказилмаган бўлса ҳам муаммо эмас! Артизан қудуқларини қазиш, трансформатор ўрнатиш орқали бу масалани ҳам ҳал қилиш имконияти бор. Электр энергияси етиб бориши учун керакли эҳтиёт қисмлар билан таъминланади.

Республиканинг исталган нуқтасидан буюртма беришингиз мумкин. Технология олиб борилади, ўрнатилади. Бонус сифатида, 3 йил мобайнида профессионал сервиз кўрсатилади. Омад Старт — ҳосилдорликка омадли старт беринг!

Батафсил маълумот учун:

+998999677511
+998956511111
+998900125000

Реклама

Мавзуга оид