Жаҳон | 17:34 / 20.06.2018
17691
1 дақиқада ўқилади

Каламуш 17 минг долларни ғажиб ташлади

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Ассам штатида техниклар банкомат ичида ғажилган ва майда бўлакларга бўлиб ташланган умумий қиймати 1,2 млн рупий (17,6 минг доллар) бўлган пулларни топишди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар қилмоқда.

Техниклар яна тахминан 1,7 млн рупий (25 минг доллар)ни қутқариб қолишган.

Банкоматга хизмат кўрсатувчи ишчилар ғажиб ташланган купюралар орасидан ўлик каламушни топишган, шунинг учун банкноталарни айнан кемирувчилар йўқ қилиб юборгани гумонланмоқда.

Полициядан айтишларича, ҳайвонлар, катта эҳтимол билан, банкомат ичига кабеллар учун тешикдан кириб олган. Банкомат 12 кун давомида ишламади, шундан сўнг унинг ичини очиб кўришди.

Фото: Twitter/@Karma_Paljor
Фото: Twitter/@Karma_Paljor

Ғажиб ташланган пуллар тасвирланган фотосуратлар твиттерда фойдаланувчилар томонидан фаол равишда тарқатилди. Хусусан, СNN’нинг ҳинд журналисти каламушлар қиймати 12 минг рупий бўлган ўз уяси устида жуда яхшилаб ишлашганини айтиб, ҳазил қилган.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид