Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Telegram’га 15 кун муҳлат берилди
Фото: Getty Images
Роскомнадзор Telegram мессенжери раҳбариятини фойдаланувчилар хабарларини шифрдан очиш учун керакли бўлган маълумот тақдим этилиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилади.
«Роскомнадзор Telegram Messenger Limited’га маълумот тарқатиш ташкилоти мажбуриятларининг бажарилиши лозимлиги ҳақида билдиришнома юборди», - дейилади хабарда.
Мессенжер вакилларига талабни бажариш учун 15 кунлик муҳлат берилди. Акс ҳолда сервис Россия ҳудудида блоклаб қўйилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни РФ Олий суди Telegram’нинг шикоят аризасини рад этди. Унда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг фойдаланувчилар алмашувчи хабарларни қабул қилиш, узатиш, етказиш ва (ёки) қайта ишлаш ҳолатлари ҳақида, шунингдек, ушбу фойдаланувчилар борасида маълумот тақдим этиш тартиби бўйича буйруғини бекор қилиш талаб қилинганди. Сервис раҳбарияти бундай маълумот фақат суд тартибида берилишини айтмоқда.
Мавзуга оид
16:39 / 26.12.2025
Urbi et Orbi: Лев XIV Россия ва Украинани мулоқотни бошлашга чақирди
15:54 / 26.12.2025
Кремл Винате иши бўйича Парижга “таклиф” қилинганини билдирди
15:05 / 26.12.2025
Ўзбекистон экспортида Россия етакчи: 11 ойда 4 млрд доллар
14:03 / 26.12.2025