Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабрда ўзбекистонликлар қўшимча неча кун дам олади?
Декабрда шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.
2024 йилнинг декабр ойида шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.
Бу кунлар:
9 декабр (душанба): Конституция байрами якшанба кунига тўғри келгани сабабли, дам олиш куни Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ кейинги иш кунига кўчирилади.
30 декабр (душанба): президент фармонига кўра, 14 декабр (шанба) дам олиш куни 30 декабрга кўчирилди. Шунинг учун 14 декабр иш куни ҳисобланади.
31 декабр (сешанба): Янги йил муносабати билан 31 декабр қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Шу тариқа, 9, 30 ва 31 декабр кунлари ўзбекистонликлар учун иш кунлари бўлмайди.
Бундан ташқари, 7, 21, 28 декабр — шанба кунлари ҳафтада 5 кун ишловчилар учун, 1, 8, 15, 22, 29 декабр кунлари эса барча учун оддий дам олиш кунлари ҳисобланади.
28−29 декабр куни бошланган дам олиш кунлари, катта эҳтимол билан, январ ойининг дастлабки кунлари ҳам давом этади. Бу 2025 йилги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ҳақидаги президент фармонидан сўнг аниқ бўлади.
Мавзуга оид
16:00 / 03.03.2025
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
11:40 / 27.12.2024
Дам олиш кунлари Тошкент метросининг иш тартиби маълум қилинди
07:13 / 27.08.2024
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
07:15 / 16.03.2024