Спорт | 08:37 / 31.01.2020
65546
1 дақиқада ўқилади

Муроджон Аҳмадалиев Романнинг чемпионлик камарларини тортиб олди

Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди.

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (8та ғалаба, 6та нокаут) 31 январга ўтар кечаси АҚШда икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романга (27-2-1, 10 KO) қарши чемпионлик жанги ўтказди.

Майамида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев чемпион Даниэл Романга (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, 12 раундлик жанг натижаларига кўра, ҳакамлар томонидан жанг ғолиби деб топилди.

Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Профессионал фаолиятидаги 8та жангида 8та ғалабага эришган Аҳмадалиев тарихий рекордни такрорлади. Бунгача фақат Леон Спинкс 8та жангдаёқ чемпионлик камарига эга чиққан эди.

Мавзуга оид