Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда оила турларига оид тадқиқот олиб борилди
Фото: Globallookpress.com
Америкалик статистик Натан Йау АҚШда энг кўп тарқалган 50 хил оила турлари ҳақида маълумотлар тўплади. Маълум бўлишича, нуклеар оила (фарзандлари бор жуфтлик) аҳолининг ярмидан бироз ортиғини ташкил қилар экан, бирга яшашнинг қолган турлари ғалати конфигурацияни намоён этади. Бу ҳақида Flowing Data блогида маълум қилинди.
Йау American Community Survey’нинг аноним тадқиқот маълумотларини (2009-2014 йиллардаги) тўплаб, уй хўжалигининг 10 276 турини алоҳида ажратиб чиқди. Буларнинг орасидан энг кўп учрайдиган 50 хил оила турини олим катта схемада тақдим этди.
Барча оилалар уч асосий йўналишга ажратилди – нуклеар, композит (масалан, уй эгаси ва унинг дўсти) ва кенгайтирилган (бир неча авлод вакиллари ва бирга яшовчи узоқ қариндошлар). Оила аъзолари тўқ яшил доирачалар билан кўрсатилган, қариндошлар – оч яшил, уй эгаси билан оилавий ва қариндошчилик ришталари бўлмаган кишилар эса – кулрангда.
Олимнинг фикрича, оиланинг кўплаб ғалати турлари батафсил ўрганиб чиқишга лойиқ. “Масалан, бир-бирига қариндош бўлмаган композит турни олайлик. Бу бир хонадонда ижарага турадиган уч қўшни бўлиши мумкин. Эҳтимол, полиамор учликдир”, - дея таъкидлайди Йау.
Мавзуга оид
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
08:04 / 23.01.2026
“Давлат таъминотидаги оила”лар учун янги ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
08:27 / 03.01.2026