Жаҳон | 11:09 / 02.06.2025
7043
2 дақиқада ўқилади

Трамп махсус вакили ҲАМАСнинг АҚШга жавобини «мутлақо қабул қилиб бўлмас» деб атади

Стив Уиткофф 60 кунлик сулҳ таклифига зудлик билан келишиб олишга чақирмоқда.

Фото: Anadolu Agency

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоффнинг айтишича, ҲАМАСнинг АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоби «бутунлай қабул қилиб бўлмас».

«Мен ҲАМАСнинг Америка таклифига жавобини олдим. Уни мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва бизни фақат орқага қайтаради», деб ёзади Уиткофф ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, ташкилот келгуси ҳафтада бошланиши мумкин бўлган билвосита музокаралар учун асос сифатида Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган ҳадли режани қабул қилиши керак.

Уиткоффнинг айтишича, 60 кунлик сулҳни таъминлашнинг ягона йўли бу таклифни маъқуллашдир. Унинг қайд этишича, келишув маҳкумларнинг ўз оилаларига қайтариш имконини беради ва барқарор жараёнга пойдевор қўяди.

Президент Доналд Трамп бир кун аввал журналистларга келишув 24 соат ичида ёки ундан ҳам тезроқ эълон қилиниши мумкинлигини айтди.

ҲАМАС ёзма жавобида ташкилот доимий оташкесим, Исроилнинг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетиши ва фаластинликларга узлуксиз гуманитар ёрдам кўрсатишга интилаётганини билдирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид