Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар – янги Ўзбекистоннинг таянчи
Тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Мазкур йўналишни янада ривожлантириш мақсадида яратилган шарт-шароитлар туфайли тадбиркорлар сафи муттасил ортиб бормоқда. Миллий ялпи ички маҳсулотнинг ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортининг салмоқли улушини кичик ва ўрта бизнес яратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш ва энг қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш билан боғлиқ топшириғини бажариш доирасида ҳамда тадбиркорлар куни арафасида Миллий матбуот марказида 9 август куни “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти раҳбариятининг Ўзбекистондаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.


Йиғилишда тадбиркорларга экспортчи корхоналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш, соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 октябрдаги қарорига мувофиқ, “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сонли Фармонига мувофиқ “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг рақамлаштириш лойиҳасининг амалга оширилиши тадбиркорлар (аризачилар) учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқишнинг барча босқичларини электрон форматга ўтказиш орқали мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти синов мажмуасининг кенгайтирилиши, энг сўнгги хорижий асбоб-ускуналарнинг харид қилиниши маҳаллий маҳсулотлар, жумладан, экспортга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг доимий лаборатория тадқиқотлари самарадорлигини сезиларли даражада тезлаштирди ва сезиларли даражада оширди.

Халқаро брендларни импорт қилувчилар реестрининг яратилгани тадбиркорларга брендли маҳсулотларни импорт қилишда қатор қулайликлар яратди. Ушбу хизмат мамлакат раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ бевосита кўмагида амалга оширилди.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ фаолиятига ISО 37001 халқаро стандартига мувофиқ коррупцияга қарши бошқарув тизимини жорий этиш жараёнининг бошланиши эса Жамиятда халқаро стандартларга мувофиқ коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва унга қарши чоралар кўриш бўйича мақбул ва мутаносиб қарорлар қабул қилишини намойиш этади.
Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапириб, ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Ҳар бир ҳолат муҳокама қилиниб, “Ўзбекэкспертиза” АЖ тегишли бўлинмаси раҳбари томонидан назоратга олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона брокерлари ассоциацияси, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.
Реклама
Мавзуга оид
18:23 / 21.10.2025
Ошкора “рейдерлик”: Бош прокуратура департаменти тадбиркорларнинг миллиардлаб пулларини ғайриқонуний тарзда ушлаб турибди
15:11 / 19.09.2025
Покистон Ўзбекистонда 50 млн доллардан зиёд лойиҳаларни амалга оширади
18:58 / 13.08.2025
Техник носозлик сабаб солиқ тўловчилардан қарийб 400 млрд сўм ечиб олингани маълум бўлди
11:12 / 13.08.2025