Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
Темирйўл кесишмасида тўхтаган ҳайдовчи транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушган, натижада ҳаракатланиб кетган автобус уни олдиндаги транспортга қисиб қўйган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Сергели туманида автобус ҳайдовчиси билан бахтсиз ҳодиса содир бўлди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси.
Маълум бўлишича, 20 декабр куни соат 16:56 атрофида 55-йўналишда ҳаракатланадиган Yutong автобуси ҳайдовчиси И.А (1970 йилда туғилган, стажи 35 йил) автобусни Сергели тумани Хонобод кўчаси бўйлаб бошқариб келиб темирйўл кесишмасида поезд ўтаётгани сабабли тўхтатиб турган.
Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган 126-йўналишдаги Yutong автобус ҳайдовчиси Э.Р (1988 йилда туғилган, стажи 17 йил) автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб унинг олдига ўтган. Шу пайтда автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб, ҳайдовчини сиқиб қўйган.
Компанияга кўра, мазкур бахтсиз ҳодиса ҳайдовчи Э.Р.нинг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган ва у воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса ИИББ Тергов бўлими томонидан расмийлаштирилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:03 / 25.12.2025
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди
09:29 / 24.12.2025
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
14:30 / 23.12.2025
Тошкентда автобус йўналишларидан бирининг қатнови қисқартирилади
15:38 / 22.12.2025