Жамият | 17:50 / 25.07.2020
22541
2 дақиқада ўқилади

Тошкент тумани ҳокимлиги ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ туман аҳлига мурожаат билан чиқди

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Замонавий ҳисоблагичларни мазкур қарорда белгиланган вақтларда алмаштиришни якунлаш мақсадида жорий йилнинг 27 июлидан 15 августигача Тошкент тумани ҳокимлиги ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида тасдиқланган режага мувофиқ аҳоли хонадонларида ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. Туман электр таъминоти корхоналари томонидан бу борадаги ишлар, албатта, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Ҳурматли истеъмолчилар, мамлакатимизда пандемия билан кураш кетаётган даврда соҳа ходимлари аҳолига янада сифатли электр энергияси етказиб бериш йўлида туну-кун меҳнат қилаётгани, бунинг замирида, аввало, халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш каби эзгу ният ётганлигини инобатга олиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бепул ўрнатилаётган ҳисоблагичларни алмаштиришда кўмак беришингизни илтимос қилиб қолади!

Шу ўринда, ушбу автоматлаштирилган ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатиб берилиши белгиланган бўлиб, ана шу жараёнда бирон-бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 1154 қисқа рақамли колл-марказига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot канали орқали ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид