Жамият | 21:16 / 13.10.2016
11522
2 дақиқада ўқилади

Америкалик сайёҳ БААда 46 дақиқа ичида 22 марта ЙҲҚни бузди

Фото: Chris Jackson / Getty Images

БААга ташриф буюрган америкалик сайёҳ автомобилни бошқариш давомида бир кунда 24 марта тезликни оширган, у 46 дақиқа ичида 22 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Бунинг натижасида техаслик ишбилармон Жонатан Биллга деярли 5,5 минг долларлик жарима солинган. Gulf News нашри воқеа юзасидан хабар берди. 

Манбага кўра, воқеа сентябрь ойида содир бўлган, бироқ ОАВда бу ҳақда энди маълумот берилди. Дубай ва Ал-Айн шаҳарлари орасида ҳаракатланган сайёҳ бир неча маротаба тезликни оширган. У соатига 120 километр тезлик ўрнига  130-150 километр тезликда ҳаракатланган. 

Ишбилармон ЙҲҚ бузилишларини қайд қилувчи камералар кўрсаткичларидаги ғайритабиий рақамларга эътибор қаратди. Қурилмалардан тўпланган маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 8:36да Билл Ал-Айнда тезликни оширган, икки дақиқа ўтгач эса - Дубайда. 

"Бир вақтнинг ўзида икки жойда бўлишим мумкин эмас, ахир", - дейди америкалик сайёҳ. Шунга қарамай, у жарима тўловларини амалга оширган. 

 

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид