Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумий ўрта таълим тизимида табақалаштирилган таълим босқичма-босқич жорий этилади
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида мактаб ва мактабдан ташқари таълим сифатини янада жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Халқ таълими тизимида мактаб ва мактабдан ташқари таълим сифатини янада яхшилаш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси”га кўра, умумий ўрта таълим тизимида табақалаштирилган (дифференциал) таълим босқичма-босқич жорий этилиши мумкин.
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир ҳудудда 2 тадан умумий ўрта таълим мактабларида тажриба синов тариқасида табақалаштирилган (дифференицал) таълимни жорий этилади. Тажриба синов ўтказиладиган умумий ўрта таълим мактаблари учун фанлар кесимида алоҳида дастур ва ўқув режаси тузилади, тажриба синов натижаларига кўра табақалаштирилган (дифференциал) таълимни жорий этиш бўйича таклиф киритилади.
Масъул ижрочилар - Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий таълим вазирлиги.
Мавзуга оид
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
20:15 / 16.12.2025