Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда дунёнинг энг яхши ўқитувчисига миллион долларлик мукофот пули топширилади
Ҳиндистонлик тадбиркор Санни Варкейнинг Varkey Foundation хайрия жамғармаси ўқитувчи касбига қўшган улкан ҳисса учун миллион долларлик мукофот пулини топширади. Бу ҳақда Дубай матбуот анжуман Dubai Media Office маълум қилди.
Мукофот топширилиши маросими 24 март куни Дубайда бўлиб ўтади. Мусобақа финалига Австралия, Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Грузия, Ҳиндистон, Кения, Нидерландия, АҚШ ва Япониядан 10 даъвогар ўтган.
Мукофот илк бор 2015 йилда ўз эгасига топширилган. У БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум патронажи остида топширилади. Жорий йилда мукофотга 179 та давлатдан 10 мингта ариза топширилган.
2018 йилда мукофот Буюк Британиянинг Бристоль шаҳридаги мактабнинг тасвирий санъат ва тўқимачилик иши ўқитувчиси Андрия Зафиракуга топширилган.
Ҳинд миллатига мансуб тадбиркор Санни Варкей Яқин Шарқдаги энг йирик хусусий болалар боғчалари ва мактаблари тармоғи GEMS Education’га асос солган.
Мавзуга оид
22:20 / 11.01.2026
Меҳнат инспекцияси: “Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!”
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
16:35 / 05.01.2026