Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хўжандда ўзбек-тожик университети очилади
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон билан ҳамкорликда университет очилади. Бу ҳақда қўшни давлат халқ таълим вазири Муҳаммадюсуф Имомзода маълум қилган.
Фото: Asia-Plus
«Азия-Плюс» нашрининг ёзишича, қўшма университет очиш таклифи Ўзбекистон томонидан билдирилган. Янги олийгоҳ Хўжанд университети қошида ташкил этилади. ОТМда қандай факултетлар бўлиши, тўлов тури ва қиймати, таълим қайси тилда амалга оширилиши икки томон келишувида тасдиқланади.
2020 йил октябр ойида Хўжанд давлат университетида Тошкент давлат юридик университетининг факултети очилганди. Бу факултетда таълим инглиз ва рус тилларида халқаро стандартлар асосида амалга оширилиши айтилганди. Бу факултетни тамомлаганларга Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат универститети дипломи берилади.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
16:15 / 13.12.2025
Рединг университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
17:58 / 26.11.2025