Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ саралаши: Италия йирик ҳисобда ютқазди, Белгияда ҳам муваффақиятсиз старт
Жума куни Европада ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлардаги вазият.
I гуруҳи
Спаллетти тарихга кирди
Норвегия — Италия 3:0
Голлар: Cёрлот 14, Нуса 34, Ҳоланд 42
Норвегия – Нюланд, Рюэрсон, Айер, Ҳеггем (Эстигор 71), Волф (Педерсен 75), Эдегор, Берге, Торсбю (Берг 46), Нуса (Бобб 75), Ҳоланд, Сёрлот (Ларсен 83).
Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Коппола, Бастони, Заппакоста (Орсолини 71), Ровелла (Фратеззи 46), Тонали, Удожи (Димарко 83), Барелла, Распадори (Риччи, 83), Ретеги (Лукка 71).
Огоҳлантиришлар: Торсби 38, Берг 55.
Кўҳна қитъада ҳам саралаш цикли аста-секин авжига кирмоқда. Миллатлар лигаси плей-офф босқичи ва «Тўртлар финали» туфайли гуруҳларнинг бир қисмида ҳали биринчи тур ҳам бошлангани йўқ, бир неча гуруҳда эса учинчи тур ўйинлари ҳам ўтказилмоқда. Бу турдан Италия ҳам баҳсларга қўшилди ва Норвегияга қарши ўйин турнинг марказий учрашуви сифатида афиша қилинди. Скандинавлар март ойида ўтказилган дастлабки турларда максимал олти очко тўплаганди ва бу жамоага қўшимча ишонч бахш этди. Ёмғирли Ослодаги учрашув мезбонларнинг устунлиги билан бошланди. Норвеглар Бастонининг муваффақиятсиз узатмасидан максимум натижа чиқариб олди, Нуса Сёрлотни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди, ушбу ҳужумчи меҳмонлар сафида дебют қилган ҳимоячи Копполадан («Верона») қочиб кетди ва ҳисобни очди.
Бу ҳали ҳаммаси эмасди, бўлимнинг иккинчи ярмида Нуса яна бир бор ажойиб номер ижро этди. Вингер икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва тўпни тўсин остидан дарвоза тўрига жойлади. Бўлим сўнггида эса Эдегор ҳимоячилар орасидан ўтказиб берган паси билан Ҳоландни яккама-якка вазиятга чиқарди, офсайд тузоғидан қутулиб қолган ҳужумчи Доннаруммани ҳам алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол этди ва амалда ўйин масаласини ҳал қилди. Лучано Спаллетти бу паллада тарихга кирди — Италия бунга қадар саралаш ўйинларида биринчи бўлимнинг ўзида учта гол ўтказиб юбормаганди.
Эстония – Исроил 1:3
Голлар: Кяйт 31 – Битон 39, 49, Абу-Фани 90
Эстония: Ҳейн, Кууск, Паскочи, Салисте (Епихин, 80), Шеннинг-Ларсен, Шайн, Соометс (Кристал, 55), Кяйт (Айнсалу, 80), Синявский, Яковлев (Саарма, 72), Тамм (Анер, 72)
Исроил: Д. Перец, Шломо, Нахмиас, Соломон (Ярин, 90), Даса, Э. Перец (Жобир, 66), Абу Фани (Абада, 90), Глух, Ревиво, Тургеман (Ҳалаили, 66), Битон (Д. Перец, 72)
Огоҳлантириш: Ҳейн
Буёғига Италия вазиятни ўнглашга киришиши табиий, аммо ҳозирда жамоа рақибларни ортдан қувишга мажбур. Жумладан, иккинчи ўрин учун рақобат қилаётган эстонлар ва исроилликларни. Ўзаро ўйинда аввалига Болтиқ бўйи жамоаси яхшироқ кўринди ва ҳужумлардан бирида фақат ҳимоячининг жонбозлиги билан тўп чизиқ устида тўхтатиб қолинган бўлса, кейин Кяйт яқин масофадан зарба беришига ҳеч ким тўсқинлик қила олмади. Аммо бўлим охирида мудофаа чизиғидаги хато Эстонияга қимматга тушди. Ҳимоячилардан бири Тургеманни қўриқлада муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Иккинчиси — тўпни Соломонга топширди, якунда бу икки хато Битоннинг икки голи билан якунланди.

9 июн. Эстония — Норвегия, Италия — Молдова.
J гуруҳи
Даҳшатли хатодан кейинги шедевр гол
Шимолий Македония – Белгия 1:1
Голлар: Алиоски 87 – де Кюйпер 28
Шимолий Македония – Димитриевски. Зайков. Муслиу. Алиоски. Илиевски (Ашковски, 80). Стойчевски (Чурлинов, 57). Атанасов (Элези, 46). Барди. Эльмас. Костадинов (Митровски, 80). Миовски (Ристовски, 85)
Белгия – Селс, Мёне (де Винтер 56), Дебаст, Фас, де Кюйпер (Теате, 78), Раскин, Де Брюйне (Тилемнас, 56), Ванакен (Онана, 56), Салемакерс, Лукаку (Опенда, 82), Доку.
Огоҳлантиришлар: Атанасов 15, Муслиу 66, Илиевски 71, Барди 76, Митровски 81, Ристовски 90 – Мёне, 45
Доменико Тедеско ишдан бўшатилиб, Руди Гарсия бошқарувига ўтган Белгия ҳам саралашни кўнгилдагидек бошламади. Лекин ўйинда узоқ вақтгача омад «қизил иблислар» томонида эди. Биринчидан, Лукаку уюштирган ҳужумдан кейин тўп ҳимоячидан ҳисобни очган гол муаллифи Де Кюйпернинг оёғига борди. Иккинчидан, Элмаснинг иккинчи бўлимдаги голи бекор қилинди, бу вазиятда Илиевски тўп йўлидан чиқиб, унинг йўналишини ўзгартиргани маълум бўлди. VAR дарҳол офсайд қайд этди. Шундан кейин македонлар етакчиси Алиоски мемлар қаҳрамонига айланишига бир бахя қолди. Элмаснинг зарбасидан кейин устундан қайтган тўпни у бўш дарвоза томон йўллади, аммо тўп яна устунга борди. Аммо ўйин охирида Чурлинов тўпни жарима майдонига етказиб берганида Алиоски ҳаводаги тўпни тўхтатмай зарба бериб, барибир дарвозани ишғол этди. Болқон жамоаси март ойида Уэлсга қарши ўйинда бўлганидек (1:1) сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.
Уэлс – Лихтенштейн 3:0
Голлар: Родон 39, Уилсон 65, Мур 68.
Уэлс – Дарлоу, Дэвис, Родон, Уилямс (Дасилва 24), Робертс, Ампаду (Шихан 64), Томас (Брукс 64), Каллен, Уилсон (Жеймс 74), Жонсон (Кумас 64), Мур
Лихтенштейн – Бюҳел, Визер, Ҳофер, Трабер, Зеле (Цюнд 90), Люхингер (Нетцер 73), Ҳаслер, Геппел, Майер (Киндл 46), Люк-Нотаро (Малин 70), Саглам (Пицци 46)
Огоҳлантиришлар: Шихан 83 – Киндл, 49, Пицци 73
Тур якунларига кўра Уэлс гуруҳ пешқадами бўлиб олди, британлар Лихтенштейнга қарши ўйиннинг биринчи бўлими давомида рақиб мудофаасини ёриб ўтолмади, аммо барибир бўлим охирида кўпсонли бурчак зарбаларидан бирини барибир голга айлантирди. Икки рақиб қуршовида турган баланд бўйли Родон сакрамай ҳам зарба бера олди. Иккинчи бўлимда эса Уилсон ва Мур гуруҳ аутсайдерини узил-кесил таслим қилишди. Крейг Беллами бошқарувидаги «аждарлар» етарлича кучли жамоа бўлиб кўринмоқда.

9 июн. Қозоғистон — Шимолий Македония, Белгия — Уэлс.
L гуруҳи
Чехияда юз фоизлик кўрсаткич
Чехия – Черногория 2:0
Голлар: Гложек 23, Шик 65
Чехия – Коварж, Холеш, Крейчи, Зелени, Цоуфал, Черв (Садилек 46), Соучек, Шулц (Крал, 90), Гложек (Провод 28), Черни (Кушей 77), Шик (Хори 76)
Черногория – Никич, Вуячич, Шипчич (М. Вукчевич 84), Савич, Янкович, Куч (Лончар 62), Радунович (А. Вукчевич 63), Вешович (Мугоша 84), Йоветич, Вукотич (Осмаич 62), Крстович
Огоҳлантиришлар: Цоуфал 90 – Вешович 45, Лончар 90, Вуячич 90.
Плзендаги ўйинда чехлар ва черногорияликлар биринчи ўрин учун ўзаро баҳслашишди ва қаторасига учинчи ғалаба мезбонларни гуруҳнинг яккапешқадамига айлантирди. Гложек жароҳат олишидан бироз олдинроқ ҳисобни очишга улгурди, у қанотдан марказга кўчиб, жарима майдонига кирмасдан ерлатиб кучли зарба йўллади. Меҳмонларнинг тезкор жавоб голи эса бекор қилинди, жамоадошини зарба бериш нуқтасига чиқарган Йоветич офсайдда бўлгани қайд этилди. Чернининг голи ҳам шундай сабаб билан бекор қилинди, аммо у барибир иккинчи бўлимда ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўйди. У бурчакдан ошириб берган тўпни чехлар тўпурари Шик бош билан узоқ бурчакка аниқ йўналтирди.
Гибралтар – Хорватия 0:7
Голлар: Пашалич 28, Будимир 30, Иванович 60, 63, Перишич 73, Крамарич 77, 80
Гибралтар – Бэнда, Аннесли (Кэррингтон 62), Лопеш, Мауро, Ронан (Валарино 62), Уокер (Бент 86), Скэнлон, Де Барр (Ториля 46), Ричардс (Гибсон 74), Жессоп, Бартоло
Хорватия – Ливакович, Станишич, Калета, Понграчич, Журанович, Сучич ( Крамарич, 46), Майер, Л. Сучич (Модрич, 63), Пашалич (Батурина, 65), Перишич, Будимир (Иванович, 46).
Огоҳлантириш: Понграчич, 54
Бу гуруҳдаги барча жамоалар Хорватия ўйинга қўшилганини ҳисобга олишига тўғри келади. «Шашкачилар» бечора Гибралтар дарвозасини истаганча ўққа тутди, кексалик билмас Перишич персонал бенефисини ўтказди. Аввалига унинг икки узатмасидан Пашалич ва Будимир гол уришди. Кейин эса Перишичнинг узатмалари Болқон жамоасида эндигина учинчи ўйинини ўтказаётган Иванович дубл қайд этишига ёрдам берди, ушбу футболчи Белгияда якунланган мавсумда «Юнион» чемпионлигининг асосий қаҳрамонларидан бўлди. Шундан кейин Перишичнинг ўзи оқшомнинг энг чиройли голини урди, у Пашалич узатган тўпни тўхтатмай зарба берди. Златко Далич жамоасини бир неча кундан кейин Чехияга қарши ҳал қилувчи баҳс кутмоқда.

9 июн. Фарер ороллари — Гибралтар, Хорватия — Чехия.
Мавзуга оид
12:33 / 15.01.2026
«Реал» кубокдан чиқиб кетди, «Арсенал» финалга яқинлашди
11:43 / 14.01.2026
«Сити» Лига кубоги финалига яқинлашди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
13:35 / 05.01.2026