Ўзбекистон | 10:38 / 23.01.2019
31889
3 дақиқада ўқилади

ИИВ академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхати ўзгаради

Фото: ИИВ Академияси матбуот хизмати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Хусусан, 2-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Академия кундузги таълим шакли бўйича қабул квотаси 600 нафарни, сиртқи таълим шакли бўйича 500 нафар олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторларини ҳамда 200 нафар ички ишлар органлари ходимларини, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шакли бўйича масофадан ўқитиш шаклини қўллаган ҳолда қўшимча равишда 1000 нафар олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторларини ташкил этади;”;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилади:

“2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Академияда қуйидаги таълим шакллари жорий этилади:

“Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича кундузги таълим;

олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторларини ўқитиш бўйича икки йиллик сиртқи таълим.”.

3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“сиртқи таълим шакли бўйича ўқитиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти профилактика инспекторлари учун Академияда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар профилактика инспекторлари учун масофадан ўқитиш шакллари қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган дастур асосида амалга оширилади.”.

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:

*Ички ишлар органларида камида 3 йиллик иш стажига эга ходимларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаганлар учун – 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун 3 йил, олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторлари учун эса – 2 йилни ташкил этади.

**Офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинланиш учун фуқаролик олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларни касбий тайёрлаш – олти ойлик дастур бўйича, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинланиш учун – ўрта махсус, касбий ва олий маълумотга эга бўлган шахсларни касбий тайёрлаш – беш ойлик дастур бўйича амалга оширилади.”.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид