Light | 16:22 / 18.07.2020
26137
2 дақиқада ўқилади

Табиат ва миллийлик уйғунлашганда: дунё аёлларининг анъанавий либослари (фото)

Польшалик суратчи Анита Демианович турли давлатларда бўлиб, маҳаллий аҳолининг миллий либосларини табиат билан уйғунликда суратга олди. Boredpanda.com сайти сураткашнинг ўзига хос услубдаги суратлари жамланмасини тақдим этди.

Фото: Анита Демианович

Анита 8 йиллик фаолияти давомида жуда кўп иншоот, шаҳар, хушманзара жойларни суратга олган. У айниқса табиат манзараларини расмга олишни ёқтиради. Сураткашнинг галдаги галереясидан ўрин олган расмлар ниҳоятда гўзал ва такрорланмас экани билан ажралиб туради.

Фотограф саёҳатлари давомида инсон ва табиатни профессионал даражада бирлаштиришга ҳаракат қилди. У 12 давлатни кезиб, шу ҳудудларнинг анъанавий кийимлари билан уйғунликда мўъжизавий жойларини ҳам суратга олди.

Ижодкор ўз галереясига «Анъанавий дунё либослари» деб ном берди. У ўз меҳнат маҳсули ҳақида шундай дейди:

«Тасаввур қилган манзараларимни излаб топганимдан сўнг ҳам суратларимда нимадандир етишмаётганди. Шунда ерлик аҳолининг миллий либосларини ҳудуддаги манзара билан уйғунлаштириш фикри туғилди.

Саёҳатим 2016 йилда Чехиядан бошланган эди. Бу ердаги миллий либосларни топиш, ижарага олиш осон бўлмади. Айниқса Шотландия, Норвегияда миллий кийимлар ижараси анчагина қиммат эди.

Коллекция жуда кўп вақт олганига қарамай, буни уддаладим деб ўйлайман. Аммо бу иш тугаганини англатмайди. Ушбу галереяда ҳали бўш жойлар бор ва улар ўз суратини кутяпти», – дейди Анита Демианович.

Никарагуа, Леон

Италия, Доломити

Гватемала, Вулкан Акатенанго

Салвадор, Пуерта дел Диабло

Коста-Рика, Ринкон де Веха

Франция, Прованс

Норвегия, Лофотен ороллари

Шотландия, Скав ороли

Германия, Скай ороли

Чехия Республикаси, Моравия

Испания, Тенерифе

Мексика, Юкатан

Мавзуга оид