Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоким Сергели автомобиль бозорини кўчириш ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди
Арxив фото/kvs.spb.ru
Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов автомобиль бозорини Тошкент вилояти ҳудудига кўчиришни хоҳламайди. Бу ҳақда у чоршанба куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бу йил шаҳар ҳокимлиги «Сергели» автомобиль бозори ва «Янгиобод» бозорини пойтахтдан Тошкент вилоятига кўчириш режалари ҳақида эълон қилди.
«Фақатгина автомобиль бозорини эмас, балки барча бозорларни шаҳар ташқарисига кўчириш ҳақида ғоя бор эди. Ҳозирча бу масала кўриб чиқилмоқда. Автомобиль бозори 24 гектар ерни эгаллайди. Аввал янги ҳудудни топиб, уни ободонлаштириш керак, кейин бозорни янги жойга кўчириш лозим. Буларнинг барчаси маълум бир вақтни талаб қилиши мумкин», - деди Ҳусанов журналистларга.
Шунингдек, у ўз тумани ҳудудида автомобиль бозорини қолдиришни хоҳлашини таъкидлади, чунки у бюджетга тушумларнинг яхши манбаидир - йилига 11 млрд сўм. «Бунча пулни йўқотишни истамаган бўлардим», - дейди ҳоким.
«Бозорни туманимиз ҳудудида янада қулайроқ ва транспортлар ҳаракатига халақит бермайдиган жойда қолдиришни хоҳлардим. Бизда бундай ҳудудлар бор, улар Тошкент вилояти билан чегарадош», - дея қўшимча қилиб ўтди Ҳусанов.
Мавзуга оид
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025
Сергелида Damas ва Spark тўқнашди: бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди
09:01 / 13.10.2025
Сергелида 2 та Matiz тўқнашувида уч киши жароҳатланди
10:46 / 24.09.2025