Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қўл сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди
Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Тергов департаменти
2020 йилнинг 28 май кунига ўтар кечаси соат 03:00да 33 ёшли Р.Н. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинасида жияни, 22 ёшли У.Ш. ва танишлари, 26 ёшли П.Ш., 25 ёшли Ш.Қ. ва 26 ёшли И.С.ни яшаш уйига ташлаб кетиш учун Қашқадарё вилояти Косон тумани Обод кўчасида автомашинани тўхтатган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Р.Н. улар билан хайрлашаётган вақтида, уларнинг ортидан ўзларига олдиндан таниш бўлган, 20 ёшли О.Д. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасида ўзининг танишлари 22 ёшли И.Х., 21 ёшли О.Р., 19 ёшли Б.Н. ва 22 ёшли Д.Ф. билан бирга келиб, ўзаро бир-бирлари билан салом-алик қилаётган вақтида Ш.Қ. О.Д.нинг қўлини сиқиб кўришиб, ҳеч бир сабабсиз, биқин соҳасига бир мушти билан урганлиги сабабли, О.Д. ўз навбатида мушти билан Ш.Қ.нинг юз қисмига бир мушт уриб йиқитган.
Ушбу ҳолатдан сўнг, йиқилган Ш.Қ.нинг таниши, маст ҳолатда бўлган И.С. Ш.Қ.ни уриб йиқитган О.Д.нинг маст ҳолатдаги таниши И.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, натижада И.Х. ёнида олиб юрган ошхона пичоғи билан И.С.нинг чап томон елка орқа соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.
Натижада, И.С. тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юз берган вақтда шу ерда бўлган барча шахслар билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
17:57 / 12.01.2024
Муротжон Азимов Косондаги “шов-шувли” қарорни бекор қилиш бўйича топшириқ берди
10:17 / 18.01.2023