Ўзбекистон | 11:33 / 30.03.2021
6846
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолияти уч йўналиш бўйича такомиллаштирилади

Президент “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар органлари тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"га кўра, ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини қатор йўналишлар бўйича такомиллаштириш мўлжалланмоқда.

Улар:

  • уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ноқонуний айланмасига қарши курашиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш;
  • ахборот технологиялари ва интернет тармоғидан фойдаланиш соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш борасида тубдан янги механизмларни жорий этиш;
  • тезкор бўлинмалар фаолиятини аппарат-дастурий таъминлаш, замонавий ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш.    

Амалга ошириш шакли - Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳаси. Ижро муддати - 2021 йил 15 май, масъул ижрочилар - ИИВ (Собиров, Тўрахўжаев), Бош прокуратура (Валиев), ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Молия вазирлиги (Ишметов).

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид