Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Қозонга учган самолёт двигателдаги носозликка қарамай, муваффақиятли қўнди
«Uzbekistan airways» авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолёти Тошкент шаҳридан Россиянинг Қозон шаҳрига парвозни амалга ошираётган вақтда қўниш олдидан двигателдаги носозлик ҳақида хабар берган. Бу ҳақда «AVIAINCIDENT» Telegram-канали хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, 7 январ куни Қозонга UZB9649 рейсни амалга ошираётган UK32012 рақамли учоқ маҳаллий вақт билан 19:40 да двигателлардан бири ишламай қолгани ҳақида хабар бериб, 2700 фут баландликда учишга рухсат сўрайди.
Соат 19:43 да Қозон аэродромига самолётни қўндириш мумкинлиги ҳабар қилинади. 19:49 да Қозон аэродромида қутқарув тревогаси чалинади. 19:57 да учувчилар двигателдаги носозликка қарамай, самолётни Қозон аэродромига муваффақиятли қўндиришади. Шундан кейин тревога бекор қилинди.

Flighradar24 порталида ушбу рейс ҳақида берилган маълумотда самолёт чиндан 19:57 да Қозонга қўнгани кўринади. Парвоз харитасида эса учоқ қўниш олдидан осмонда бир марта айланганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
15:42 / 22.11.2025
Тошкент-Лондон-Тошкент йўналишидаги рейс техник носозлик сабаб кечикмоқда
13:53 / 14.11.2025
Тошкентдан Қозонга мунтазам йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
17:00 / 13.11.2025