Ўзбекистон | 18:38 / 27.05.2021
1561
1 дақиқада ўқилади

Олтиариқда катта автомобил йўли, Фарғонада битта кўча автомобиллар харакати учун вақтинча ёпилмоқда

Фото: KUN.UZ

Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган Учуй–Олтиариқ–Водил автомобил йўлининг 54-километиридаги темир йўл кесишмасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ёпилиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙТҲХ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Таъкидланишича, бу ҳақда Олтиариқ тумани ҳокимининг фармойиши имзоланган. Унда мазкур автомобил йўли 2021 йилнинг 27 май кунидан 29 май кунига қадар вақтинча транспорт воситалари ҳаракати учун чекланиши билдирилган.  

Шунингдек, хабарда Фарғона шаҳар Ватан равнақи кўчасининг бир қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли мазкур кўча ҳам Фарғона шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан 2021 йил 24 май кунидан 6 июнь кунига қадар вақтинча автомобиллар ҳаракати учун чекланиши маълум қилинган.  

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча ёндош кўчалардан ҳаракатланиш тавсия этилган.

Мавзуга оид