Ўзбекистон | 16:09 / 23.03.2020
38691
1 дақиқада ўқилади

Водий бошқа ҳудудлар билан Бўка-Гулистон йўли орқали боғланади

Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқиш тўхтатилгани сабабли, водий вилоятлари бошқа қулай йўналишда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари билан боғланади.

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилояти ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятидан сафарга отланган енгил автомобиллар Бўка-Гулистон йўли орқали республиканинг бошқа ҳудудлари билан боғланиши мумкин. 

Бундан аввал, Транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01дан бошлаб, Тошкент шаҳрига кириш ва ундан чиқиш ҳаракати тўхтатилишини маълум қилганди.

Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалиши олдини олиш мақсадида шундай қарорга келинган.

Мавзуга оид