Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзстандарт» сифатсиз маҳсулотлар ҳақида ОАВ орқали хабар беради
Фото: Ўзстандарт
Савдо-саноат палатасида (ССП) Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сотилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва Сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида ягона ахборот маълумотлар базасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилмоқда, деб хабар тарқатди Norma.uz.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат ҚҲТБТ порталида 2017 йилнинг март ойидаёқ муҳокама қилинган эди.
Таъкидланишича, Низом кейинчалик лаборатория тадқиқотларини ўтказиш учун «Ўзстандарт» агентлиги томонидан бозорлар, савдо тармоқлари ва дўконларда назорат хариди амалга оширилишини назарда тутади.
Бунда жараённи ва маҳсулотнинг лаборатория тадқиқотлари натижаларини кейинчалик ОАВда эълон қилиш учун маҳсулотларни харид қилиш жараёни телерадиоузатиш каналлари вакиллари иштирокида амалга оширилади. Тадқиқотлар натижаси салбий бўлган тақдирда сифатсиз маҳсулотлар тўғрисидаги ахборот ОАВда ёритиш учун Сифатсиз маҳсулотлар ягона ахборот маълумотлар базасига киритилади.
Мавзуга оид
17:10 / 12.08.2025
Юк ташувчилар доди: расмийларнинг хатоси товонини тадбиркорлар тўлайдими?
11:44 / 01.05.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025