Спорт | 11:55 / 08.06.2025
18578
11 дақиқада ўқилади

ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро

Шанба оқшомида Европада ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлардаги вазият.

K гуруҳи

Кейннинг юбилейи

Андорра – Англия 0:1
Гол:
Кейн 50
Андорра: Алварес, Борра, Ловера, Гарсия, Оливейра, Сан-Николас, Сервос, Гиллен, Бабо (Валес 75), Родриго (Гарсия65), Куку (Лопес 65).
Англия: Пикфорд, Конса, Бёрн, Жеймс, Жонс (Райс, 80), Ҳендерсон (Александр-Арнолд, 64), Беллингем (Гиббс-Уайт, 90+1), Палмер (Эзе, 64), Рожерс (Гордон, 80), Мадуэке, Кейн

Англия — Европанинг саралаш ўйинларидаги иштирокини март ойидаёқ бошлаган ягона катта миллий жамоаси. Бунинг сабаби – Миллатлар лигасидаги муваффақиятсиз иштирок, шу туфайли «Уч шерлар» соврин учун эмас, В дивизиондан чиқиб олиш учун курашишига тўғри келди. Бу миссия муваффақият билан уддаланди, шундан кейин вақтинчалик бош мураббий Ли Карсли ёшлар жамоаси бошқарувига қайтди ва федерациядан 2027 йилга қадар амал қилувчи янги шартнома олди. Тез орада унинг жамоаси 2023 йилда қўлга киритилган Европа чемпионлигини ҳимоя қилади, Англиянинг асосий жамоаси эса Томас Тухел бошқарувидаги дастлабки уч учрашувда уч ғалабага эришди. Бу ўйинларнинг барчасида дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинди ва бунақаси тарихда кузатилмаганди.

Инглизларнинг шанба кунги муваффақияти — ҳисоб бўйича энг камтаронаси бўлди. Баҳорда инглизлар Албанияга иккита, Латвияга учта гол урганди, гуруҳнинг асосий аутсайдери Андоррага қарши ўйинда эса бир гол билан кифояланишди. Иккинчи бўлим бошида Ҳарри Кейн Мадуэкенинг қанотдан узатмасини голга айлантирди. У ҳозирги мураббийлар штаби давридаги учала ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этмаяпти. Қолаверса, Кейн миллий жамоалар даражасидаги голлар сони бўйича германиялик Мирослав Клозени ортда қолдирди (72). Шунингдек, «Бавария» футболчиси профессионал фаолиятидаги гол ва ассистлар қўшиб ҳисобланганда, 450 талик натижага эришди.

Албания – Сербия 0:0
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Манай, 45
Албания – Стракоша, Айети, Жимсити, Митай, Ҳюсай, Шеху (Рамадани 85), Асллани, Хўжа (Байрами 63), Лячи, Манай (Даку 62), Бройя (Узуни 75)
Сербия – Петрович, Миленкович, Павлович, Эракович, Нем, Максимович (Неделкович 87), Лукич, Терзич (А. Максимович 69), Живкович (Гудел 87), Самаржич (С. Митрович 69), А. Митрович (Йович 75), Влаҳович
Огоҳлантиришлар: Жимсити 19 – Павлович 17,  С. Митрович 80

Қўшниларнинг сўнгги 11 йил ичидаги илк ўйини кутилганидек можароларсиз ўтмади.

Тиранада кутилганидек меҳмон мухлислар киритилмади – уларни назорат қилиш жуда қийин бўлган бўларди. Лекин албан ултраси ҳам йўқ эди. Чипталар бошланғич нархи 150 евро бўлган аризалар бўйича ўйналди – шу тариқа энг фаоллар чўчитилди.

Стадионда максимал хавфсизлик чоралари кўрилди, яқин атрофдаги йўллар ёпилди. Аренада икки минг полициячи навбатчилик қиларди, трибунада яна 500 нафар фуқаро кийимидаги ходимлар турарди. Арена яқинида учувчисиз учоқлардан ҳимоя қилиш ускуналари ўрнатилган, эҳтимолий безорилар эса уларнинг қурилмалари уриб туширилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Албанлар ўйин олдидан стадионга Сербиянинг жуда кичик байроғини илишди. Албаниялик мухлислар Сербия мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилишди.

Сербия миллий жамоаси ўйинчилари олдидаги болалар эса албан бургутини ифодаловчи жест қилишди. Бу албан этноси устувор бўлган барча ҳудудларни бирлаштиришни кўзда тутувчи Буюк Албания ғояси тарафдорлари рамзидир.

Эҳтиёт чоралари охиригача иш бермади. Учрашувнинг 8-дақиқасида бурчакдан тўпни ўйинга киритаётган Саша Лукичнинг бошига албаниялик мухлислар пластик идиш улоқтиришди.

Бош ҳакам Давиде Масса сербияликни четга тортиб, албанлар сардори Берат Жимшитидан мухлисларни тинчлантиришни сўради. Лукич унчалик жиддий жабрланмаганди, ўйин дарҳол давом эттирилди.

60-дақиқада эса Страхина Эраковичнинг бошига бўш стакан улоқтирилди.

65-дақиқада Андрия Живкович жароҳат олди. У ҳатто муз қўйиш учун захира ўриндиғига боришга мажбур бўлди.

Бу сафар ҳакам сардорларни майдон марказига чақирди - аммо учинчи вазиятдан кейин ҳам ўйин тўхтатилмади. Катта эҳтимол билан, бош ҳакам бу ҳолатда сўнгги огоҳлантиришни берганди, шундан кейин полициячилар стакан ва шишалар отилиб турган марказий трибуна ёнига бориб туришди.

Майдонда эса голсиз дуранг қайд этилди, Албания сафида Манай қулай имкониятдан фойдалана олмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда пеналти ижро этган ушбу футболчи Петровичга қарши дуэлни бой берди.

62-дақиқада унинг ўрнига Даку туширилди. Аммо у ҳам, унинг жамоадошлари ҳам серблар мудофаасини ёриб ўта олмади. Сербия иккинчи бўлимда ҳужумкорроқ ўйнади, жамоага қайтган тўпурар Митрович эса ҳисобни очиши ҳам мумкин эди. Унинг бош билан йўллаган зарбасини Стракоша қайтариб қолди.

Ўйинда ҳисоб очилмай қолди, футболчилар, мухлислардан фарқли ўлароқ, ўзларини максимал даражада дипломатик тутишди: финал ҳуштаги чалинганидан сўнг бир-бирларига қўл беришди ва тинчгина хайрлашишди.

Биринчи ўйиндаги дуранг — Сербия учун ёмон натижа эмас. Албанлар ҳозирча гуруҳда иккинчи ўринда (ўтиш ўйинларга йўлланма беради), серблар 1 очко билан тўртинчи ўринда, аммо захирада икки ўйини бор. Англия биринчи ўринни бериб қўйиши даргумон (9 имкониятдан 9), қолганлар иккинчи ўрин учун рақобатлашади.

10 июн. Латвия — Албания, Сербия — Андорра.

G гуруҳи

Градецкининг ғамгин юбилейи ва тўпурар Дюмфрис

Финландия – Нидерландия 0:2
Голлар:
Депай 6, Дюмфрис 23.
Финландия: Градецки, Алхо (Нисканен 70), Иванов (Валакари 76), Хосконен, Уронен, Пелтола, Тенхо (Камара 70), Лод (Йенсен 55), Каирне, Антман, Поҳянпало (Каллман 55).
Нидерландия: Флеккен, Дюмфрис, Ван Ҳекке (Де Врей 46), ван Дейк, Аке (ван де Вен 62), де Йонг, Гравенберҳ, Рейндерс (Клюверт 69), Гакпо (Симонс 85), Фримпонг, Депай (Вегҳорст 69).
Огоҳлантиришлар: Нисканен 90 – ван Хекке 28, Рейндерс 61

Нидерландларнинг саралашдаги биринчи ўйинига дарвозабонлар дуэли қўшимча интрига бағишлади. Финлар дарвозасида «Байер»нинг кўп йиллик биринчи рақамли посбони Градецки 100-ўйинини ўтказди, шу кунларда «Брентфорд»дан Леверкузен клубига ўтган Флеккен эса, катта эҳтимол билан, «аспиринчилар»нинг янги устози Эрик тен Ҳаг даврида биринчи рақамни ўзиники қилади. У Хелсинкидаги ўйинда деярли ишсиз ўтирди, Градецки эса ҳимоячилар туфайли иложсиз аҳволда қолди. Тўпни ортга узатишдаги хато Депай яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши билан якунланди.

Финнларда Гакпонинг дарвозанинг олис устуни томон узатмасига ҳам чора топилмади. Градецки собиқ жамоадоши Фримпонгнинг (у бир неча кун олдин «Байер»дан «Ливерпул»га ўтди) яқин масофадан йўллаган зарбасини тўсди, Дюмфрис эса унга имкон қолдирмади. Тўсин остига йўлланган зарба шу қадар кучли эдики, дарвозабон қўлини кўтаришга ҳам улгурмади, Дюмфрис эса «тўқсариқранглилар»нинг XXI асрдаги тўпурар ҳимоячилари орасида 10-голи билан жамоа сардори ван Дейкни ортда қолдирди. Финландия учун якуний 0:2 ҳисоби — у қадар ёмон натижа эмас, қолган вақт давомида ҳисоб йириклашиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо рақиб вакиллари бир неча бор қулай позициялардан хато зарба беришди, Градецки эса Депай билан навбатдаги дуэлда ажойиб сейв ижро этди. Роналд Куман жамоасининг гуруҳдаги асосий рақиби Полша бўлиши кундек равшан.

Малта – Литва 0:0
Малта – Бонелло. Каррагер. Пепе. Камензули. Мускат (Корбалан, 85). Гийомье. Сатариано. Теума. Д. Мбонг (Эвурум, 81). Джонс (Нвоко, 81). П. Мбонг (Тума, 74)
Литва – Гертмонас. Уткус. Кажуколовас. Тутишкинас. Упстас (Голубикас, 46, Шешплаукис, 74). Воробьев (Сиргедас, 70). Гинейтис. Сливка (Янсонас, 81). Должников (Черных, 70). Ласицкас. Паулаускас
Огоҳлантиришлар: П. Мбонг, 24. Камензули, 90. Гийомье, 90 - Кажуколовас, 17. Тутишкинас, 90

10 июн. Финландия — Полша, Нидерландия — Малта.

H гуруҳи

Рангник Луческуни мағлуб этди, Жеко сенсацияга йўл қўймади

Австрия – Руминия 2:1
Голлар:
Грегорич 42, Забитцер 60 – Танасе 90+4.
Австрия – Пенц. Вебер (Дансо, 69). Линхарт. Мвене. Виммер (Пош, 60). Зайвальд. Лаймер. Баумгартнер (Шлагер, 81). Забитцер. Шмид (Гриллич, 81). Грегорич (Арнаутович, 60)
Руминия – Молдован. Попеску. Буркэ. Банку. Рацю. Марин (Шут, 60). Кирикеш. Станчу (Тэнасе, 84). Ман (Алибек, 78). Бырлиджа (Микулеску, 78). Дрэгуш (Митрицэ, 84)
Огоҳлантиришлар: Гриллич, 90 – Станчу, 44

Миш-мишларда доимо Ралф Рангникни гоҳ у, гоҳ бу жамоага юборишади, у эса Австрия миллий жамоаси бошқарувида ўзини яхши ҳис қилмоқда ва Евро-2024 ортидан жаҳон биринчилигига ҳам чиқмоқчи. Кексаликни тан олмаётган Мирчи Луческунинг саралашдаги ишлари эса Миллатлар лигасидаги каби яхши кетмаяпти. Нима бўлганда ҳам Миллатлар лигасидаги рақиблар даражаси камтарона, саралашда эса руминлар барча рақибларга ютқазмоқда — аввалига Боснияга, энди эса австрияликларга ҳам.

Биринчи бўлимда биргина гол урилгани — Молдованнинг хизмати. Меҳмонлар посбонининг энг ёрқин сейви сифатида Забитцернинг дарвозага ўгирилган ҳолда йўллаган зарбага реакциясини келтириш мумкин. Аммо Вебер аутдан оширилган тўп учун курашда устун келиб, Грегорич ҳаводаги тўпга кучли зарба йўллаганида дарвозабон ожиз қолди. Бу ҳолатда Молдованга ҳеч қандай савол йўқ, Забитцер ижросидаги иккинчи голда эса рикошет уни қийин аҳволга солиб қўйди. Руминлар фақат ўйин охирига бориб фаоллашди ва гол ҳам уришди, аммо Австрия гуруҳнинг асосий фаворити сифатидаги мақомини мустаҳкамлаб, навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Босния ва Герцоговина – Сан-Марино 1:0
Гол:
Жеко, 66 (1:0)
Босния ва Герцоговина – Васил, Баришич (Мухаремович 46), Катич (Бичакчич 84), Бурнич, Малич (Дедич 46), Хайрадинович, Тахирович, Шунич, Демирович, Гигович (Мемич 46), Баздар (Жеко, 62)
Сан-Марино – Коломбо, Т. Бенвенути, Чеволи, Риккарди (Д. Бенвенути 70), Фаббри, Капиккони (Валли Казадеи 46), Дзаннони, Голинуччи, Лаццари (Сенсоли 65), Контадини (Муларони 70), Нанни (Жакопетти, 69)
Огоҳлантиришлар: Дедич 74 – Коломбо 61, Фаббри 74

Биринчи ўринда эса юз фоизлик натижага эга Босния бормоқда, ушбу жамоа учта ғалабани ҳам бир гол фарқи билан қўлга киритган. Аммо барибир Руминия майдонидаги ғалаба билан камтарона Сан-Маринога қарши учрашув катта фарқ қилади. Бунга болқонларнинг ўзи айбдор, чунки биринчи бўлимда Демирович қулай вазиятда кучли зарба бера олмади ва ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб қолишга улгурди, Баздар эса бир неча метр масофада туриб бўш дарвозани ишғол этолмади. Натижада мураббий уни кексалик билмас Жекога алмаштириб юборди. Фахрий футболчи эса ишончни оқлаб, Дедичнинг узатмасидан ғалаба голини урди — бу Эдиннинг миллий жамоа сафидаги 68-голи бўлди.

10 июн. Руминия — Кипр, Сан-Марино — Австрия.

Муаллиф:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид