Ўзбекистон | 15:43 / 30.06.2021
3812
2 дақиқада ўқилади

Ёшларнинг нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажати 50 фоизи махсус жамғармадан қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Жамғарма маблағлари, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлар бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш;
  • халқаро имтиҳон тизимлари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT ва бошқалар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;
  • ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа тадбирлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, ОАВларга ижтимоий буюртма ажратиш;
  • “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача) мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация сифатида қоплаб бериш.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид