Жамият | 13:02 / 16.04.2023
19044
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади

Шу куни поездлар ҳаракати Дўстлик-2—6-бекат оралиғида ташкил этилади, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Фото: Тошкент метрополитени

Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида 19 апрел куни поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати хабар берди.

«Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II-босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда. Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I-босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, 19 апрел санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу кунда поездлар ҳаракати Дўстлик—2-6-бекат оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Тошкент метрополитенининг 7-бекати бундан аввал ҳам, яъни 11 мартдан бошлаб 18 март кунига қадар саккиз кунга ёпилган эди. 

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид