Ўзбекистон | 10:24 / 13.06.2022
5698
2 дақиқада ўқилади

“Made in Uzbekistan”: мебель, интерьер, дизайн” кўргазмаси чекка ҳудудлардаги тадбиркорлар учун янги имкониятлар тақдим этади

Бугун, 13 июнь куни “Ўзэкспомарказ”да Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган “Made in Uzbekistan”: мебель, интерьер, дизайн” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилнинг 12-13 май кунлари президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ташкил этилган “Мебелчилик саноат зонаси” билан танишар экан, Бувайда тажрибаси мисолида Мебеллар кўргазмасини ўтказиш ҳақида кўрсатма берган эди.

Мазкур кўргазма Савдо-саноат Палатаси томонидан ташкил этилиб, 13 июнь куни ўз ишини бошлади. Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси раиси Д. Ваҳобов давлат раҳбари томонидан маҳаллий саноатни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулотларни ўзлаштириш борасида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган “Made in Uzbekistan”: мебель, интерьер, дизайн”кўргазмасида республиканинг барча вилоятларидаги мебелсозлик соҳаси вакилларини қамраб олиш кўзда тутилган.

Бувайда тумани мисолида тажриба алмашиш мақсадида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан иштирок этаётган 80га яқин тадбиркорлар ушбу кўргазмада ҳеч қандай тўловларсиз қатнашиш ва ўз маҳсулотларига тўғридан тўғри жаҳоннинг исталган давлатларидан харидор топиш имкониятига эга бўлишади.

“Made in Uzbekistan”: мебель, интерьер, дизайн” кўргазмаси ўз ишини 16 июнь санасига қадар давом эттиради.

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати (T)

Мавзуга оид